УЗБЕКИСТАН НА ПОРОГЕ ЭКОНОМИЧЕСКОЙ КАТАСТРОФЫ / ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЙ ҲАЛОКАТ ЁҚАСИГА КЕЛИБ ҚОЛДИ

Юлий Юсупов

2022 год начался как-то совсем неожиданно плохо. По многим позициям. В том числе в вопросах экономики. И такое ощущение, что год войдет в историю не просто как год отката от реформ 2017-19 гг., а как год возврата даже не к временам Каримова, а куда-то еще дальше — в эпоху военного коммунизма или коллективизации.

Мало нам налогового беспредела (https://kun.uz/ru/news/2022/01/31/odna-tret-platelshchikov-nds-prevrashchena-v-kompanii-izgoi-kak-eto-sluchilos). Идет стон уже из другой сферы: сельского хозяйства. От масштабов беззакония и коррупции просто челюсть отваливается.

Под прикрытием необходимости «обеспечения продовольственной безопасности» чиновники заставляют кластеры и фермеров сажать картошку и сою. Причем семенной материал они вынуждены покупать у подставных фирм по ценам в разы выше рыночных. А так как денег у фермеров нет, их заставляют брать кредиты и влезать в долги. Все обещания дать экономическую свободу фермерам, выброшены в мусорное ведро. Царят насилие и принуждение. И никого на самом деле продовольственная безопасность не волнует. Никого не интересует растут ли в принципе там картошка и соя, не говоря уже о выгодности их производства фермерами. Интерес один – откаты и распилы.

Тоже самое в направлении «заботы» чиновников о водосбережении. Фермеров заставляют покупать трубы для капельного орошения у таких же подставных фирм с такими же запредельными ценами и влезать в долги. Интерес исключительно тот же самый.

Если этот беспредел не остановить, то 2022 год точно станет годом экономической катастрофы.

А причины того, что мы фактически свернули реформы и катимся черт знает куда в том, о чем я уже несколько лет твержу: нереформированности государства. Жутко неэффективный, коррумпированный снизу доверху бюрократический монстр, который 30 лет душил нашу экономику, высасывая из нее все соки, никуда не делся. Он жив, воспрянул духом и опять начал пожирать все живое в пределах досягаемости.

Нужны кардинальные реформы в сфере государственного управления, включая:
— ликвидация постов вице-премьеров, нам нужны политически ответственные министры, а не мальчики на побегушках;
— ликвидация большей частью всех экономических ведомств. Достаточно ЦБ, министерств финансов, экономики, антимонопольного, объединенного налогового и таможенного комитетов и нескольких агентств (сельского хозяйства, водного хозяйства, транспорта и т.д.);
— ликвидация всех так называемых органов хозяйственного управления (бывших отраслевых министерств, переименованных в ассоциации, концерны и пр.)
— изъятие чиновников и государства из экономики (под страхом смертной казни), резкое сокращение госрасходов, налогов и ликвидация всех блатных льгот; отказ от программ импортозамещения (https://kun.uz/ru/71361476?fbclid=IwAR0hrMNt0CNWCODEcxs4fDAW-_hViBdiZLO_rtE2yVzhMOrVkJHMu4BUAQM) и прочего наследия административной системы;
— реформа банковского сектора с запретом госведомств вмешиваться в вопросы кредитования.
И это только самые основные и первые шаги.

Речь о вопросе жизни и смерти, вопросе национальной безопасности, вопросе существования нашей страны. Или мы убьем этого монстра или он сожрет нас. Третьего не дано.

 


Аббас Асад, таржимаси:

Юлий Юсупов

2022 йил кутилмаганда жуда ёмон бошланди. Кўп позициялар бўйича. Шу жумладан, иқтисодий масалалар бўйича ҳам. Гўё бу йил тарихга нафақат 2017-19 йилларда бошланган ислоҳотлардан бурилиш, ҳатто Каримов даврига ҳам эмас, балки узоқ ўтмишдаги ҳарбий коммунизм ёки коллективлаштириш даврига қайтиш сифатига кириши мумкин, деган ҳиссётларни уйғотмоқда.
Гўё солиқ соҳасидаги бошбошдоқликлар камлик қилгандек (https://kun.uz/uz/news/2022/02/01/qqs-tolovchilarning-uchdan-bir-qismi-quvgin-kompaniyalarga-aylantirildi-bu-qanday-sodir-boldi). Войвойлаш товушлари бошқа жойдан – қишлоқ хўжалиги соҳасидан эшитила бошлади. Соҳадаги қонун бузилишлар ва коррупциянинг кўламидан лолу-ҳайрон қоласиз.
Расмийлар “озиқ-овқат хавсизлигини таъминлаш” зарурати баҳонаси билан кластерлар ва фермерларни картошка ва соя экишга мажбурламоқда. Шу билан бирга, улар уруғлик материални сохта фирмаларидан бозор нархларидан бир неча баробар юқори нархларда сотиб олишга мажбур қилинмоқда. Фермерларда бунақа пуллар йўқлиги боис, уларни банклардан кредит олишга, қарз-ҳавола қилишга мажбурлашмоқда.
Фермерларга барча иқтисодий эркинликлар тақдим этилиши тўғрисидаги ваъдалар ахлат қутисига ташланди. Зўравонлик ва мажбурлашларҳукм сурмоқда.
Аслида эса озиқ-овқат хавфсизлиги ҳеч кимни ташвишга солмаяпти. Экилган картошка ва соя ўсиб уняпти, унинг ҳосилдорлиги нима бўлиши, бу экинлар билан шуғулланиш фермерларга фойда келтирадими ёки йўқми, ҳеч кимни қизиқтирмаяпти. Қизиқтирадигани эса битта – откат ва распил (ҳаром фойда тақсимоти).
Мутасадди амалдорларнинг сувни тежаш бўйича “ғам ейишлари”нинг йўналиши ҳам ўша томонга қаратилган. Фермерларни томчилаб суғориш учун қувурларни ҳам шунақанги сохта фирмалардан бозор нархидан анча юқори нархларда сотиб олишга ва қарзга киришга мажбурлашмоқда. Қизиқиш ҳам мутлақо ўша-ўша — шахсий манфаатлар.
Агар бу бошбошдоқликлар тўхтатилмаса, 2022 йил иқтисодий ҳалокат йилига айланиши аниқ гап.
Бошланаётган ислоҳотлардан воз кечиб ортга қайтишимиз ва қайсидир чоҳга қараб думалаб кетаётганимизнинг сабаби эса битта – давлат ислоҳ қилинмай қолганида ва мен бу ҳақда неча йиллардан бери қатъий тарзда гапириб келаман.
30 йил давомида иқтисодиётимизни бўғиб келган ҳамда ҳар томонлама қонини сўриб келган мутлақо самарасиз ва бошдан оёғигача коррупция ботқоғига ботиб қолган бюрократик монстр ҳеч қаерга йўқолиб қолгани йўқ. У ҳаёт, руҳи кўтарилиб ўзига келган ва яна қўли етган жойдаги бор тирик жонзотни ямламай ютишга киришган.
Давлат бошқаруви соҳасида тубдан ислоҳотларни амалга ошириш керак, шу жумладан:
— Барча бош вазир ўринбосари лавозимларини тугатиш, бизга югурдаклар эмас, балки сиёсий масъулиятни ҳис эта оладиган вазирлар керак;
— Иқтисодий маҳкамаларнинг аксарияти тугатилиши лозим. Марказий банк, молия, иқтисодиёт вазирликлари, монополияга қарши ҳамда бирлаштирилган божхона ва солиқ қўмиталари ва бир нечта агентликларнинг(қишлоқ хўжалиши, сув хўжалиши, транспорт ва шунга ўхшаш) ўзи етарли;
— Хўжалик бошқарувлари дея аталувчи барча органларни (номлари ассоциация, концерн ва ҳоказоларга ўзгартирилган собиқ соҳа вазирликлари) тугатилиши;
— Иқтисодиётдан мутасадди-мулозимларни ва давлатни ажратиб олиш (акс ҳолда ўлим жазоси билан пўписа қилиш), давлат харажатларини, солиқларни ва таниш-билишларга бериладиган имтиёзлар ҳажмини кескин тарзда қисқартириш (https://kun.uz/ru/71361476?fbclid=IwAR0hrMNt0CNWCODEcxs4fDAW-_hViBdiZLO_rtE2yVzhMOrVkJHMu4BUAQM);
— Банк секторини ислоҳ қилиб, кредит масалаларига давлат идораларининг аралашувини тақиқлаб қўйиш.
Буларнинг бари асосий ва дастлабки қадамлар бўлиб қолади.
Гап ҳаёт ва мамот масаласи устида, миллий хавфсизлик масаласи устида, мамлакатимизнинг мавжудлиги масаласига бориб тақалмоқда. Ё биз бу аждарни ўлдирамиз, ёки унга ем бўлиб қоламиз. Бошқа чора йўқ бу масалада.

 

Поделиться