Огромный размер правительства — признак неэффективности системы государственного управления

Автор: Юлий Юсупов

Существующая структура правительства неэффективна и не позволит решать задачи экономического развития страны. Необходима кардинальная административная реформа.

 

Читать публикацию на русском языке

 

Публикация на узбекском языке

 

 

Читать статьи по теме

 

Текст на узбекском языке:

Дунёнинг энг гуллаб-яшнаган давлатларидан бири бўлган Швейцария ҳукумати таркиби:

1. Молия вазирлиги
2. Экология, транспорт, энергетика, коммуникация вазирлиги
3. Ички ишлар вазирлиги
4. Иқтисодиёт, фан ва таълим вазирлиги
5. Ташқи ишлар вазирлиги
6. Мудофаа, аҳолини ҳимоя қилиш ва спорт вазирлиги
7. Адлия ва полиция вазирлиги

Ҳеч қандай бош вазир ўринбосарлари-ю ва аксариятини ўзи нима иш билан шуғулланишини тушунмайдиган, аллақандай вазирликлар ва идораларисиз. Фақат сиёсий жиҳатдан масъул бўлган вазирлар. Атиги саккизтагина.

Ўзбекистон ҳукуматининг таркиби, дунёнинг қирқта қашшоқ давлатлари таркибига кирган давлат, мен буларни мисолини келтириб ўтирмайман, у жуда ҳам катта, у ерда таҳминан 40 га яқин позициялар мавжуд. Шу ўринда, у ерга ҳали қуйидагилар киритилмаган:

– Президент маъмуриятидаги раҳбарлар таркиби, аҳамияти жиҳатидан ҳукуматни такрорлайди;

– бир вақтнинг ўзида давлат тузилмалари ва хўжалик бирлашмаларининг функцияларини бажарадиган ва шу билан бирга, асосан тижорат фаолияти билан шуғулланувчи (манфаатларнинг мутлоқ ихтилофи бўлган) кўп тармоқли ва функционал квази-ҳукумат идоралари (уюшмалар, палаталар, концернлар, холдинглар, акциядорлик жамиятлари ва бошқалар).

Иширилган ҳукумат муаммоси- бу, ҳатто йирик амалдорлар гуруҳини бюджетдан молиялаштириш билан боғлиқ муаммо ҳам эмас. Ҳақиқий муаммо шундаки, бундай йирик ҳукумат, таърифига кўра самарасиздир:

1. Идораларнинг функциялари ва ваколатлари ўзаро кесишади, бир-бирини такрорлайди. Оҳир оқибатда эса, ҳеч ким ҳеч нарса учун жавобгар эмас бўлиб чиқади.

2. Бундай жуда йирик миқдордаги идоралар ва мансабдор шахслар доимий равишда, ҳар сонияда ўзларининг мавжудлигини асослаш учун бирор бир иш ўйлаб топишлари керак бўлади. Агар улар ўз фаолиятини қаердадир олис Марс сайёрасида амалга оширишганда яхши бўларди. Йўқ-да, улар айнан мамлакатимизда, иқтисодиётимизда ўз соҳаларини тадбиқ этиш йўлини излаб топишга мажбур бўлмоқдалар ва шундай тарзда, унинг ривожланиш йўлида тобора кўпроқ тўсиқларни ўйлаб топмоқдалар. Йўл-йўлакай эса, ўзлари, қариндошлари ва дўстлари учун кўплаб коррупцион манбаларни яратишмоқда.

3. Катта ҳукумат- бу, муқаррар равишдаги юқори солиқ ва давлат харажатлари демакдир ва бу, бизнинг камбағал мамлакатимиз аҳолиси ва бизнеси тўлашга қодир бўлмаган, шунингдек, бюджетни ва аҳолини паразитлаштирадиган самарасиз давлат корхоналаридир (биргина автосаноатни ўзи иқтисодиётимиздан миллиардлаб долларларни суғуриб олди).

Қолаверса, ҳар қандай муаммо учун, бизда осонлик билан янги вазирликлар ва идоралар яратилинади ва кейинчалик улар талвасаланиб, бирон нарса қилишни ўйлаб қолишади.

Яна бир майнавозчилик – бу, идораларнинг доимий равишда қайта номланиши. Сўнгги янгиликлардан: яқинда номи Иқтисодиёт вазирлигидан, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги деб қайта номланган вазирлик, яна ўз номини ўзгартирмоқда. Энди бу, Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни камайтириш вазирлиги бўлди.

Шу билан бирга, янгидан янги идораларни яратавериб, уларнинг номларини ўзгартиравергандан кўра, биз маъмурий ислоҳотларни тубдан амалга оширишимиз керак бўлади, яъни:

– давлатнинг иқтисодиётдаги функциялари ва мансабдор шахсларнинг бизнесни бўғиш, иқтисодий ривожланиш учун ҳар хил тўсиқларни яратиш ва қўллаб-қувватлаб туриш имконияти кескин чеклаш;

– бизнесга солиқ ва маъмурий юкни кескин камайтириш;

– вазифалари ва ваколатлари аниқ тақсимланган, сиёсий жиҳатдан масъул вазирлардан иборат ихчам марказий ҳукуматни яратишга имконият бериш;

– йириклаштириб, кераксиз давлат идораларини тугатиш, уларнинг ҳар бирини вазифалари ва ваколатларини аниқ белгилаб бериш ва қайта тақсимлаш;

– иккиланмасдан, гўёки ўша нодавлат ташкилотларни (лекин, негадир раҳбарлари президент томонидан тайинланади) – бирлашмалар, концернлар, палаталар ва ҳк. барчасини тугатиш;

– марказ ва ҳудудлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик ва ваколатлар чегарасининг аниқ ва самарали тизимини яратиш;

– давлат хизматларининг самарали тизимини яратиш (ёллаш, лавозимга кўтариш, рағбатлантириш, ваколат доираси ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги).

Самарасиз давлат, умуман олганда, на иқтисодий ривожланишнинг паст даражаси билан боғлиқ масалани, на камбағаллик муаммосини ҳал қилишга қодир эмас. Гарчи ушбу муаммоларни ҳал қилишга қаратилган яна ўнта вазирлик ташкил қилсак ҳам, муаммо ечилмайди.

Шунинг учун бизга реал (тақлид қилмайдиган) маъмурий ислоҳот керак.

https://t.me/joinchat/AAAAAEr6FcJ62ZUptMTcrA

 

 

Поделиться