МАҚСАДЛИ СОЛИҚЛАР ДАВРИ

Юлий Юсупов (Matn tarjimasi Abass Assad)

Бу қандайдир ҳад-чегараси йўқ чексизликка ўхшаб қолди. Барча эринмаган маҳкамалар ўзлари учунми ёки кимлардир учун совға сифатида бўлса керак, мақсадли жамғармалар ва мақсадли солиқлар ўйлаб топишмоқда.

Шу кунларда алкоголь маҳсулотлар улгуржи савдоси бўйича лицензия олиш учун рақобатчиларини бозорга яқинлаштирмасликка қатъий аҳд қилган қандайдир муайан компаниянинг параметрларидан кўчириб олинган бир ҳовуч талабларга жавоб бериш зарурати тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси муҳокамага чиқарилди.
Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, лицензия олувчиларга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига тоза савдо тушумидан 5% пулни ўз вақтида ўтказиб бериш мажбурияти юклатилади.
Ушбу қонун лойиҳа ташабубси билан янги солиқларни Вазирлар маҳкамасининг қарори орқали ўтказилмай Солиқ кодексига киритиш кераклигини бутанлай унутиб қўйган бутун бошли Молия вазирлиги чиқмоқда.
Мен асло алкоголь маҳсулотларини солиқларга тортиш зарурияти йўқ демоқчи эмасман (оппонетнтларим бир зумда ушбу айбларни зиммамга юклаб қўйишларини истисно этмайман). Солиққа тортиш керак. Бироқ.
Биринчидан, бу маҳсулотга қўйилган солиқ миқдори етарли даражада катта, уни тобора кўпайтирадиган бўлсангиз, маҳсулотни яширин равишда сотилиш таҳдиди кўтарилаверади ва унинг барча салбий оқибатлари юзага чиқади.
Иккинчидан, спиртли ичимликларга солиқни кўпайтириш истаги пайдо бўлган бўлса, унда акцизга тарифларни кўтариш кифоя. Нега энди янги солиқ ўйлаб топиш керак ва бунга Узумчилик жамғармаснинг қандай алоқаси бор? Агар Узумчилик жамғармасини қўллаб қувватлаш зарурати туғилган бўлса, унда замонавий ва шаффоф мақсадли бюджет молиялаштирилиши механизмидан фойдаланиш кифоя.
Молия вазирлиги нега бу механизмдан фойдаланишни истамай махсус солиқларни киритишга ҳаракат қилиб қолди? Ахир бу билан солиқ тўловчиларнинг пуллари жамоатчилик назоратидан ташқарида қолиб кетадику? Ахир Молия вазирлиги бунақанги турдаги турли жамғармаларни тугатамиз, дея кўкрагига урганига ҳеч қанча вақт бўлгани йўқ эдику?
Учинчидан, ҳар қандай замонавий жамиятнинг тамойили – барча солиқлар парламент томонидан тасдиқланиши ва Солиқ кодексига киритилиши лозим.
Қутурган принтернинг телбанамо ҳаракати давом этмоқда. Ўз-ўзидан савол туғилади: ижрочи ҳокимият нимага асосланган ҳолда қонунчилик ҳокимити устидан ҳукм юргизадиган бўлиб қолди? Ижрочи ҳокимият нимага асосланиб янги солиқларни жорий этиш, мақсадли ва давлат жамғармаларини тузиш ҳамда солиқ бўйича имтиёзларни тақдим этиш каби функцияларни ўз зиммасига олади? Нега энди вазирлик ва маҳкамалар ўз зиммаларига ушбу функцияларни юклаб олиб, қарорларни Вазирлар маҳкамаси орқали ўтказмоқчи бўладилар?
“Мен шунақа бўлишини хоҳладим!”
Шу истакнинг ўзи асос учун кифоями?
Парламент қаерда? Адлия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Президент администрацияси, Конституциявий суд қаерда?
Улар ҳам буни одатий ҳол деб ҳисоблаяптиларми?

 

Поделиться
ru_RURussian