Экспертлар кенгаши мажбурий сертификатлаштиришни бекор қилиш ва техник тартибга солиш тизимини ислоҳ қилиш заруратини илгари сурди

2019 йил 23 сентябрь куни «ISLOHOTLAR VEKTORI» / «ВЕКТОР РЕФОРМ» лойиҳаси Эксперт кенгашининг йиғилишида қуйидаги қарор қабул қилинди:

«Ўзстандарт» стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва истеъмол маҳсулотлари мувофиқлигини баҳолаш бўйича ишларни такомиллаштириш, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун қулай шарт-шароитларни яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Бизнинг фикримизча, ушбу ҳужжатнинг асосий қоидалари халқаро меъёрларга, хусусан, Жаҳон савдо ташкилотининг Савдодаги техник тўсиқлар бўйича Келишуви тамойилларига (Ўзбекистон ушбу ташкилотга аъзо бўлиш учун мурожаат қилган), баъзи қоидалар Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигига мос келмайди. Бундан ташқари, ҳужжат қоидаларининг амалда бажарилиши мамлакатнинг ички бозорларидаги рақобат муҳитининг ёмонлашишига, ташқи савдо йўлидаги асоссиз тўсиқлар яратилишига олиб келади.

  1. Ҳужжат лойиҳаси Низомига кўра «Техник регламентлар ва стандартлар талабларига мувофиқ учун сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича маҳсулотни сертификатлаштиришни амалга ошириш зарур»лиги ва жуда кенг товарлар номенклатурасига биноан халқаро стандартларга зиддир, чунки сифат параметрлари ихтиёрий стандартлар билан тартибга солиниши керак. Сифатни назорат қилиш фақат маҳсулотни мажбурий сертификатлаш орқали эмас, балки озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги барча босқичларни ва гигиена қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқариш жараёнларини бевосита текшириш орқали амалга оширилиши мумкин. Хавфсизлик назорати эса хатарларни баҳолашга асосланган бўлиши керак, яъни тегишли назоратга олинадиган маҳсулотлар рўйхатида фақат юқори даражадаги хавфга эга маҳсулотлар бўлиши керак.
  2. Ҳужжатда «агар сертификатлаш пайтида ушбу турдаги маҳсулот (синов тури) учун аккредитацияланган синов лабораторияси (маркази) мавжуд бўлмаса, сертификатлаштирувчи орган уларнинг натижалари холислигини таъминловчи синов ўтказиш жойи ва шартлари ҳамда имкониятларини белгилаши мумкин»лиги кўзда тутилмоқда. Ушбу банд ҳеч қандай ҳуқуқий ва маъновий мантиққа эга эмас. Агар аккредитациядан ўтган лаборатория мавжуд бўлмаса, унда бошқа ҳар қандай «шароитлар»даги натижалари тан олинмаслиги ва зарурий ишончлиликни таъминламаслиги мумкин.
  3. Халқаро амалиётга мувофиқ, импорт қилинадиган маҳсулотни текшириш ва назорат қилиш талаблари маҳаллий маҳсулотларга қўйиладиган талаблардан фарқ қилмаслиги керак. Шу билан бирга, қарор лойиҳасида «импорт қилинадиган хом ашё ва бутловчи қисмлар сифати ва хавфсизлиги учун импорт қилувчининг жавобгарлиги» назарда тутилган. Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган маҳсулотларнинг сифати учун жавобгарлик маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар учун ҳам бир хил бўлиши керак.
  4. «Тижорат мақсадларида олиб кириладиган озиқ-овқат ва истеъмол товарлари давлат тилида маркировка қилиниши, ишлаб чиқарувчилар томонидан маҳсулотга ёки қадоққа ёпиштирилган бўлиши шарт ва ёпишқоқ стикерлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди» деган талаб бизнинг фикримизча ортиқча, чунки бу маҳсулотларни Ўзбекистон бозорларига етказиб бериш нархини оширади ва баъзи ҳолларда потенциал сотувчиларнинг бозорга киришини чеклайди.
  5. «BIO», HALAL, «ЭКО», «Экологик тоза маҳсулот», «ГМО сиз», «Органик» каби белгиларнинг тегишли ваколатли органлар томонидан мажбурий тасдиқланишини талаб қилиш ноқонунийдир (Жаҳон савдо ташкилоти қоидалар нуқтаи назаридан), чунки бундай белгилар хавфсизлик параметрларига тааллуқли эмас. Бундан ташқари, санитария-гигиена меъёрлари билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари буйича қўмита томонидан «Ҳалол маҳсулотлар ва хизматларни маъқуллаш» талаби ноқонуний ва мантиқсиздир. Бундан ташқари, «хизматлар» мажбурий техник регламентлар доирасига кирмайди ва шунинг учун улар техник тартибга солиш органи томонидан тартибга солинмаслиги керак.
  6. «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги техник тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини таъминлаш Департаментининг қалбаки маҳсулотлар сотишни тўхтатиб туриш ваколатига эга бўлиши ноқонунийдир, чунки қалбаки маҳсулотларнинг чиқарилиши интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ва «Ўзстандарт» агентлиги интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли орган эмас ва шунинг учун унинг ходимлари қалбаки маҳсулотларни аниқлаш бўйича ўқитилмаган.
  7. Лойиҳада ишлаб чиқарувчи заводнинг мамлакатнинг ҳар бир ҳудудида мулкчилик асосида камида битта хизмат кўрсатиш марказига эга бўлган расмий вакиллари (расмий дилерлар) томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган энергия сарфлайдиган маҳсулотлар рўйхати келтирилган. Хизмат кўрсатиш марказлари ёки маълум бир ҳудудда маҳсулотни сотиш бўйича эксклюзив ҳуқуққа эга ваколатли дилернинг мавжудлиги хавфсизлик параметрлари эмас. Шунга кўра, давлат ушбу соҳани чекловчи чоралар билан тартибга солмаслиги керак, чунки бундай тартибга солиш рақобатни чеклаш ва нархларни сунъий равишда кўтариш учун шароит яратади.
  8. Ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқарувчилар томонидан Ўзбекистонда тан олинган лабораторияларда яроқлилик муддатининг асосланиши сифатида мажбурий лаборатория синовлари ўтказилишини кўзда тутади. Аммо, халқаро стандартлар ва амалиётга мувофиқ маҳсулотнинг микробиологик ва кимёвий хусусиятларини (озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан) ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарувчининг ўзи белгилайди.

Шундай қилиб, норматив ҳужжат лойиҳаси «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг умумий мақсадларига мос келмайди, чунки қарор лойиҳасида кўзда тутилган чора-тадбирларнинг кўпи маҳсулот хавфсизлиги параметрларига риоя қилиш билан боғлиқ эмас. Маҳсулотларни мажбурий сертификатлаштириш сиёсатининг давом эттирилиши эскирган ва халқаро стандартларга, Жаҳон савдо ташкилоти келишувларининг тамойилларига зиддир. Бундай чоралар рақобатни чеклаш ва Ўзбекистоннинг тижорий ҳамкорларида сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотларга бўлган ишончни йўқолишига олиб келади.

Таклиф этилаётган «янгиликлар» Ўзбекистон Президентининг ташқи бозор учун очиқ иқтисодиёт, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган сиёсатига мутлақо зиддир. Бундай чоралар божхона тўсиқларини пасайтиришнинг ижобий таъсирини камайтиради ва аниқ ва ошкора божхона тўсиқларини ноаниқ ва коррупцион техник тўсиқларга алмаштиради.

Асос: Таҳлилий маълумотнома.

Тавсиялар:

  1. Ушбу қарор лойиҳасини қабул қилишни рад этиш.
  2. Мажбурий сертификатлаштиришни бекор қилиш. Мажбурий сертификатлаш хатарлар таҳлили асосида ишлаб чиқаришнинг барча босқичлари бўйича маҳсулот хавфсизлигини бошқариш амалиёти билан алмаштирилиши керак.
  3. Техник жиҳатдан тартибга солиш ва санитария ва фитосанитария тадбирларини тубдан ислоҳ қилиш зарур, шу жумладан:

— «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги, «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги, «Стандартлаштириш тўғрисида»ги, «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги ва бошқа қонунларни халқаро принципларга мувофиқлаштириш мақсадида уларнинг янги таҳририни қабул қилиш. Хавфсизликни таъминлаш мақсадидаги чеклашлар эркин рақобат учун тўсиқ бўлмаслиги ва халқаро стандартларга асосланиши керак;

— ишлаб чиқариш занжири иштирокчилари, шу жумладан ишлаб чиқарувчилар ва сотувчиларнинг хавфсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш учун ҳуқуқий жавобгарлигини жорий этиш;

— тайёр маҳсулотни текшириш усулидан жараёнларни, корхоналарни текшириш жараёнига ва хатарлар таҳлили асосида хавфсизликнинг мажбурий талабларини қабул қилишга ўтиш.

  1. Сертификатлаштириш, аккредитация, давлат назорати ва стандартлаштириш функцияларининг битта органда бирлашишидан воз кечиш зарур. Натижада Миллий аккредитация органининг миллий аккредитация органининг тўлиқ ҳуқуқли органига айланишига имкон беради ва маҳаллий синов лабораторияларининг халқаро аккредитациясини осонлаштиради.
  2. Тегишли таълим муассасаларининг ўқув дастурларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш ва техник тартибга солиш бўйича янги ўқув курсларини, шунингдек, халқаро стандартларга ва умум қабул қилинган илғор амалиётга асосланган санитария ва фитосанитария тадбирларини жорий этиш зарур.

 

Поделиться